Нима сабабдан таълимга компетенциявий ёндашувни жорий этиш керак ?
Ҳозирги кунда ўқувчиларда ўқув предметлари бўйича фақатгина билим, кўникма ва малакаларга эга бўлишнинг ўзи етарли эмаслиги маълум бўлмоқда. Жумладан:
Таълим муассасасини муаффақиятли битирган айрим ўқувчилар, ҳаётда кўп муаффақиятсизликларга учрайди ;
Олий таълим муассасини битириб янги ишга борган ёш мутахассис университет ёки институтда касбига оид билим ва кўникмаларни етарли даражада олган бўлсада, иш жойига кўникиши узоқ вақт давом этади;
Критик моментда маълум бўладики, мактаб ёки лицейда олинган билим ва кўникмалар тезда ҳал қилиниши керак бўлган ҳаётий вазиятларга тўғри келмайди ёки умуман ҳаётида керак бўлмайди.











