УЗАТИШ ФУНКЦИЯСИ Ҳар бир датчик учун унинг киришидаги ва чиқишидаги сигналларни боғлайдиган идеал ёки назарий ўзаро нисбатни чиқариш мумкин. Агар датчикни идеал тарзда лойиҳалаш, уни идеал материаллардан идеал ускуналар билан тайёрлаш мумкин бўлганда эди, бунда барча ишлар идеал ходимлар томонидан бажарилса, у ҳолда бундай датчикнинг чиқишидаги сигнал ҳар доим ташқи таъсирнинг реал қийматига мос келган бўлар эди. Кирувчи ва чиқувчи сигналлар ўртасидаги чиқарилган идеал ўзаро нисбатни ёки жадвал, ёки график, ёки математик ифода кўринишида ифодалаш мумкин. Бу идеал (назарий) ифода кўпинча узатиш функцияси деб аталади. Узатиш функцияси датчикнинг S чиқиш электр сигнали билан х ташқи таъсир ўртасидаги ўзаро боғланишни ўрнатади: S = f (x). Бу функция чизиқли бўлиши ҳам, ночизиқли бўлиши ҳам (масалан логарифмик, экспоненциал ёки даражали) мумкин. Кўпгина ҳолларда узатиш функцияси бир ўлчовли бўлади (яъни чиқувчи сигнални фақатгина битта ташқи таъсир билан боғлайди). Бир ўлчовли чизиқли функцияни қуйидаги кўринишда тақдим қилиш мумкин: S = a + bs (13.1) Бунда a – доимий таркиб топтирувчи (яъни чиқувчи сигналнинг ташқи таъсир нолга тенг бўлгандаги қиймати); b – тўғри чизиқнинг эгилиши, у кўпинча датчикнинг сезгирлиги деб аталади; S параметр – бу электр сигналининг маълумотлар тўплаш тизими датчикнинг чиқиш сигнали сифатида қабул қиладиган характеристикасидир. Датчикнинг хусусиятларига боғлиқ равишда бу амплитуда, частота ёки фаза бўлиши мумкин.
Датчикларнинг асосий характеристикалари Режа: Узатиш функцияси. Ўлчаш диапазони. Аниқлик. Калибрлаш. Калибрлаш хатолиги. Гистерезис.
10,900 so'm
Slaydlar soni: 14 ta
Fayl hajmi: 683.7 KB
Fayl turi: .pptx
Sotuvchi:
3295052018













