Коронар етишмовчилик билан боғлиқ патологик ҳолатлар “юрак ишемик касаллиги” (ёки юракнинг коронар касаллиги) атамасида умумлашади. Юракнинг ишемик касаллигига стенокардия (“кўкрак қисиши”) ва миокард инфаркти киради. Мазкур бўлимда асосий диққат стенокардия фармакотерапиясига бағишланади. 14.3.1. Стенокардияни даволашда қўлланиладиган воситалар (антиангинал воситалар) Коронар етишмовчилик, жумладан стенокардия юракнинг кислородга бўлган талаби ва унинг кон билан таъминланиши (кислород етказиб берилиши) ўртасидаги номутаносиблик натижасида келиб чиқади. Шу ердан моддалар таъсирининг стенокардияда самарали икки муҳим тамойили юзага чиқади. Улар юрак ишини пасайтириш туфайли унинг кислородга бўлган талабини пасайтиради ёки юракда қон айланишни яхшилайди. Юрак уришини секинлаштириш ва мос равишда кислородга бўлган энергетик талабини камайтириш турли йўллар орқали амалга ошириш мумкин (1-жадвал). Улардан бири – умумий веноз ва артериал босимни тушириш орқали юракка бўлган юкламани камайтиришдир (афтидан, бу нитроглицериннинг асосий таъсир механизмидир). Веноз босимнинг пасайиши юракка қайтаётган қон ҳажмининг камайишига олиб келади (юракка олд юклама камаяди), шунингдек унинг ўлчамини, бунга мос равишда юрак зарб ҳажмини камайтиради. Умумий периферик қон томирлар қаршилигининг камайиши ҳисобига артериал босимнинг пасайиши қон оқими қаршилигининг камайишига ва юракка бўлган кейинги юкламанинг камайишига олиб келади. Олд- ва кейинги- юкламанинг камайиши, миокард деворининг зўриқишини камайтиради. Буларнинг барчаси миокарднинг кислородга бўлган талабини камайтиради. Кислородга бўлган талабнинг камайиши адренергик иннервация (масалан, β-адреноблокаторлар) ва миокард ҳужайраларида кальций ионлари миқдори пасайганда ҳам юзага келиши мумкин. Юракнинг кислородга бўлган талаби юрак қисқаришлар сони камайганда (брадикардия чақирувчи дори воситалар орқали) ва миокард метаболизми сусайганда ҳам кузтилади. 1-жадвал: Юракнинг кислородга бўлган талабини ва кислород етказиб берилишини
Коронар қон айланиши етишмовчилигида қўлланиладиган воситалар
4,900 so'm
Betlar soni: 24 ta
Fayl hajmi: 2.2 MB
Fayl turi: .docx
Sotuvchi:
713585260














