тарихи ва тушунчалари Маъруза режаси.1. “Машина ва механизм назарияси” фанининг умумий ҳолатлари.2. Машинанинг блок-схемаси.3. Машина хиллари.4. Механизмларнинг тузилиши.5. Кинематик жуфтларнинг синфларга бўлиниши. Машина ва механизмлар тузилиши. Машинанинг блок-схемаси. Блок-схема – бу айлана ёки квадратлардан ташкил топган бўлиб, стрелкалар ёрдамида бирлашган чизма. 1.1. расмдаги квадратларни таърифлаш қуйидагича.1 – двигател механизми (бу ерда машинага тегишли бўлган механик қисмлар қурилади). Двигател машинанинг механик энергия манбаи ҳисобланади. К ўпчилик машиналар электр, иссиклик ёки бошқа турдаги двигателларга эгадир. Кам турдаги машиналар двигателга эга б ўлмайди; бу машиналар қўл ёки оёқ ёрдамида ҳаракатга келтирилади – тикиш машинаси, гўшт майдалагич, велосипед ва бошқалар. Бу машиналарни кўриб чиқмаймиз.2 – узатиш механизми. У машина механизмларига двигателдан ҳаракатни ўзгартириб узатишга хизмат қилади. Мисол, автомобилнинг тезлик қутиси, токар станокнинг тезлик қутиси, самолёт редуктори. Шундай машиналар борки, уларда узатиш механизми йуқ – электровентилятор, турбогенератор ва бошқалар. 1.1-расм. 3-бажарувчи механизм. Бу механизм машина таъкидлаган ҳаракатни бажаради. Бу механизм исталган машинанинг асосий қисмини ташкил этади. Машинада узатиш ва бошка механизмлар бўлмаслиги мумкин, аммо бажарувчи механизми бўлиши шарт. Автомобилларда бажаруви механизм ярим ўқ ва дифференциалнинг етакловчи ғилдираги ҳисобланса, токар ёки пармалаш станокларида бу вазифани подшипникдаги шпиндел ва резец ёки пармани узатиш механизми бажаради. Машиналар бирдан ортик бажарувчи механизмларга эга бўлиши мумкин, мисол, тикиш машинаси учта бажарувчи механизмга эга: игна узатиш механизми, ип узатиш механизми ва материални силжитиш механизми.4- ёрдамчи механизм. У ёрдамчи харакатларни: ортиш ва тушириш, бошқариш ва бошқалар. Баъзи машиналар ёрдамчи механизмга эга булмаслиги мумкин, бошқаларда бир канча бўлиши мумкин. Автомобилда – бу механизмлар тўхтатиш ва бошқариш, ойна тозала
Механизм ва машиналар назарияси фанининг предмети, вазифаси,
4,900 so'm
Betlar soni: 109 ta
Fayl hajmi: 1.5 MB
Fayl turi: .docx
Sotuvchi:
asqarxon_turayev













