РЕЖА: 1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари 2. Ривожланаётган мамлакатларнинг белгилари ва гуруҳланиши 3. Ривожланаётган мамлакатларда саноатлашиш моделлари 4. «Янги индустриал мамлакатлар » нинг жаҳон хўжалигида тутган ўрни 2 1. Ривожланаётган мамлакатларнинг асосий ижтимоий-иқтисодий хусусиятлари ХХ асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб жаҳон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар тизимини ривожланишининг аҳамиятли томонларидан бири, собиқ мустамлака ва қарам территорияларнинг роли ва аҳамиятини иқтисодий жиҳатдан кучайиб бораётганлигидир. Ушбу мамлакатлар аввал жаҳон иқтисодиётида ривожланаётган мамлакатлар ёки озод этилган мамлакатлар, “учинчи дунё мамлакатлари”, “жануб” мамлакатлари ёки “периферия” мамлакатлари сифатида тилга олинган бўлса, ҳозирги кунда умумий тарзда ривожланаётган мамлакатлар дея аталади. “Ривожланаётган мамлакатлар” атамаси иккинчи жаҳон урушидан кейин мустамлака тизимининг парчаланиши ва собиқ мустамлакаларнинг мустақилликка эришишлари натижасида пайдо бўлган. 3